Baqir al-Olum universiteti RUR (Round University Ranking) reytingida Eron universitetlari orasida 11-o‘rinni egalladi.

del

Бақир ал-Олум университети ўз халқаро фаолиятини ривожлантириш йўлида RUR (Round University Ranking) рейтингига киритилди.

RUR (Round University Ranking) – бу дунёдаги етакчи 1200 та университетнинг ишларини 4 та асосий йўналиш бўйича 20 та кўрсаткич асосида баҳолайдиган жаҳон университет рейтингидир: таълим, илмий тадқиқот, халқаро хилма-хиллик ва молиявий барқарорлик.
Ушбу рейтингда Бақир ал-Олум университети иштирок этган Эрон университетлари орасида 11-ўринни ва барча иштирок этган халқаро университетлар орасида 596-ўринни эгаллади. Шуни таъкидлаш жоизки, Бақир ал-Олум университети таълим миссияси бўйича энг юқори баллни олган.
Халқаро рейтинг тизимларида иштирок этишнинг афзалликларидан бири университетлар фаолияти тўғрисида етарли маълумот бериш ва халқаро талабаларни жалб қилиш учун замина яратишдир. Шунингдек, профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг халқаро мақолаларини рўйхатга олишда самарали бўлиш, трансмиллий институтлардан халқаро лицензиялар олиш ва бошқа халқаро илмий марказлар билан илмий ва тадқиқот ҳамкорлигини ривожлантириш ҳам халқаро рейтингга киришнинг бошқа афзалликларидандир. Шуни таъкидлаш керакки, дунёнинг бошқа мамлакатларида илмий фаолият лицензияси олишнинг мажбурий шартларидан бири халқаро рейтингларда ўрин олишдир.

RUR’dagi Baqir al-Olum universiteti sahifasiga kirish havolasi:

https://roundranking.com/universities/baqir-al-olum-university.html?sort=O&year=۲۰۲۳&subject=SO